Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Беларусга боради
Шавкат Мирзиёев 8–9 июл кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади. Олий даражадаги музокаралар, шунингдек, ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ҳам бўлиб ўтиши режа қилинган.
Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8–9 июл кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Унда Ўзбекистон – Беларус кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперацияни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади, дейилади хабарда.
Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Саммит якунида устувор йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Ташриф арафасида Минск шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари делегациялари ва ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ҳам бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:15
Шавкат Мирзиёев: Илм ва маърифат тинчликнинг мустаҳкам пойдеворидир
20:41 / 06.07.2026
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: газ тармоқлари таъмирланади, ёқилғи захиралари яратилади
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
20:36 / 04.07.2026