Авто | 18:29
682
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди

Бренд гибрид қувватли автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

Фото: CarNewsChina

Хитойнинг IT гиганти Xiaomi компанияси Sky Nomad (хитойча Xiaomi Pengcheng) деб номланган янги автомобил брендини яратишини эълон қилди. Бренд гибрид қувватли автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашади, деб хабар берди CarNewsChina.

Нашр маълумотларига кўра, линиянинг биринчи модели тўлиқ ўлчамли N90 кроссовери бўлиб, у EREV типидаги гибрид билан жиҳозланган (узоқ юриш масофасига эга электромобиль ички ёнув двигатели фақат генератор сифатида ишлайди).

Автомобилнинг узунлиги 5,3 м (Zeekr 9Х флагман моделидан каттароқ) бўлиши кутилмоқда. Қувват қурилмаси 1,5 литрли ички двигателдан иборат бўлади, двигателнинг бошқа хусусиятлари ҳозирча ошкор этилмаган. Электр тортувда юриш захираси 400-500 км, умумий масофа эса 1,5 минг км дан ортиқ бўлади.

Дизайн хусусиятлари орасида катта фаралар, трапециясимон ҳаво сўргич, бампердаги ён ҳаво қувурлари, баланд капот чизиғи ва томдаги лидар мавжуд.

Компания WeChat (Хитой ижтимоий тармоғи) орқали расмий бренд саҳифасини ишга туширди ва реклама кампаниясини бошлади. N90 модели ҳақида батафсил маълумот сотувлар бошланишига яқинроқ тақдим этилади.

Xiaomi ушбу моделнинг прототипини 2024 йилнинг кузида синовдан ўтказган эди. Кейинчалик, 2025 йилнинг ёзида, фотожосуслар ҳам камуфляждаги автомобилни пайқади.

Айни пайтда Xiaomi моделлар қатори фақат электромобиллардан иборат. Рўйхатда ҳозирча иккита модел - SU7 седани ва YU7 кроссовери, шунингдек, уларнинг турли модификациялари, жумладан 1500 от кучига эга SU7 Ultra ва 1000 от кучига эга YU7 GT мавжуд.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид