6 июнь куни Хитой Халқ озодлик армияси Ҳарбий-денгиз флотининг атом сувости кемасидан Тинч океанидаги халқаро сувларга ўқув жанговар каллагига эга баллистик ракета учирди. Бу ҳақда хабар берган "Xinhua" давлат ахборот агентлиги ракета «белгиланган сувларга» тушганини қўшимча қилди, аммо жойлашув ҳақида батафсил маълумот бермади.

Нашр ушбу учиришни Хитой йиллик ҳарбий тайёргарлигининг «мунтазам режаси» деб таърифлаган. Шунингдек, бу учириш "аниқ бир мамлакат ёки нишонга қаратилмагани"ни билдирди.

Reutersʼнинг ёзишича, Хитойнинг денгизга узоқ масофали ракеталарни учириши камдан-кам кузатиладиган ҳолат. Хитой охирги марта 2024 йилда қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказганди. Бу учириш мамлакатнинг ортиб бораётган ҳарбий салоҳиятини намойиш этган. Ушбу сўнгги синов ҳам Хитой бутун минтақада ҳарбий фаоллигини ошираётган бир пайтга тўғри келди.

2026-07-06 18.01.42
Фото: X/China Military Bugle

Минтақа ҳукуматлари ракета учирилишдан бироз олдин огоҳлантирилган. Шу билан бирга, минтақавий танқидларга жавобан Хитой мудофаа вазирлиги расмийси Мао Нин учириш «бошидан охиригача хавфсиз, стандартлаштирилган ва профессионал тарзда» амалга оширилганини таъкидлади.

«Умид қиламизки, тегишли давлатлар бу масалани ортиқча бўрттириб юбормайдилар», деди у Пекиндаги брифингда.

Хитойнинг шиддат билан кенгайиб бораётган ҳарбий салоҳиятининг бундай очиқ намойиши, АҚШнинг минтақа олдидаги мажбуриятлари қай даражада мустаҳкамлиги борасидаги хавотирлар фонида, Тинч океани атрофида қуролланиш пойгасига туртки бўлиши мумкин.

Қандай ракета эди? Экспертлар нима дейди?

Душанба кунги баёнотида Хитой ҳукумати қайси турдаги ракетани синовдан ўтказганига аниқлик киритмади.

New York Times бу борада Вермонтдаги Мидлбери коллежи олими, Хитойнинг ядровий қуролларни модернизация қилиш жараёнини ўрганувчи Жефри Люисдан