Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий электр тармоқлари изоҳ берди
Куни кеча соат 20:32 да Тошкент шаҳрида жойлашган 110/10/6 кВ кучланишли “Выстовочная” подстанциясининг 110 кВ очиқ тақсимловчи қурилмасида кучланиш трансформаторининг (ТН-2-110) “С” фазасидаги носозлик сабабли чақнаш келиб чиқиб 2-сон трансформатори ҳимоя тизимидан фавқулодда ўчган.
Носозлик оқибатида трансформатор ускунаси ҳудудида чақнаш ва кучли товуш билан кечган ҳолат кузатилди. Шу сабабли айрим фуқаролар томонидан ушбу ҳодиса портлаш сифатида қабул қилинган. Дарҳақиқат, ускунада авариявий ҳолат содир бўлган, бироқ бу ёнғиннинг кенг тарқалиши ёки бошқа ускуналарга таъсир кўрсатишига йўл қўйилмади. Подстанциядаги автоматик ҳимоя ва аварияга қарши тизимлар ўз вақтида ишлаб, носоз ускунани тармоқдан ажратиб қўйди.
Энг муҳими, ҳодиса натижасида подстанция ходимлари, тезкор хизматлар ва аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат туфайли Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди. Воқеа содир бўлиши биланоқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг тезкор-авария бригадалари ҳамда тегишли мутахассислар ҳодиса жойига етиб бориб, носозлик сабабларини ўрганиш ва электр таъминотини қайта тиклаш ишларини бошлади.
Қисқа вақт ичида захира схемалари орқали истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Ҳозирги вақтда подстанция ва унга боғлиқ электр тармоқлари штат режимида ишламоқда. Ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича техник таҳлил ишлари давом эттирилмоқда. Унинг якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Фурсатдан фойдаланиб, аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган тасдиқланмаган хабарларга эмас, балки расмий манбалар орқали эълон қилинаётган маълумотларга ишонишларини сўраймиз. Ҳодиса юзасидан барча зарур чоралар кўрилди ва электр таъминоти ишончли тарзда тикланди.
Ўзбекистон миллий электр тармоқлари АЖ
Мавзуга оид
14:58 / 27.10.2023
Самарқандда Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтди
11:52 / 10.08.2023
2022 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” энг кўп зарар кўрган ташкилот бўлди. Компания ахборот хизмати изоҳ берди
19:15 / 09.08.2023
Энг кўп молиявий фойда ва зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар маълум қилинди
12:56 / 27.09.2022