Жамият | 10:05
1442
1 дақиқада ўқилади

Кўмир омборидаги йирик талон-торожлик фош этилди

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида кўмир омбори менежери қарийб 1,7 миллиард сўмлик кўмирни ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Kun.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолати аниқланди.

Маълум қилинишича, J.K. МЧЖга қарашли кўмир омбори менежери Х.М. ўзига ишониб топширилган ҳамда моддий жавобгарлигида бўлган хорижда ишлаб чиқарилган 1 658,53 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳаракатлар оқибатида корхонага 1,7 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид