Таълим | 17:38 / 13.07.2026
2182
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар учун тест синови ўтказиладиган саналар эълон қилинди

Тест синовлари 14 июлдан 23 июлга қадар бўлиб ўтади.

Фото: Kun.uz 

2026/2027 ўқув йили учун давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул тест синовлари жорий йилнинг 14 июлидан 23 июлига қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Тест синовлари 10 кун давомида, икки сменада ташкил этилади. 1-смена соат 8:00 да, 2-смена соат 15:00 да бошланади.

Абитуриент тест синови бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб бориши шарт.

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномалар my.uzbmb.uz платформаси орқали берилади. Абитуриент рухсатномани юклаб олиб, чоп этган ҳолда паспорт (ID-карта) билан бирга олиб келиши лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжат билан келган, шунингдек, белгиланган вақтдан кечиккан абитуриент тест синовига киритилмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид