Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги хусусий олийгоҳларда ўқиш қанча туради?
Тошкентдаги хусусий олийгоҳларда бир йиллик таълим нархи 11 миллион сўмдан 135 миллион сўмгача бўлиб, фарқ 12 бараварни ташкил этади. Олий таълим вазирлигининг 2025 йил январ ойи ҳолатига берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда 208 та университет фаолият юритади, шундан 100 таси хусусий ва хорижий ҳисобланади. Нарх таълим сифати ёки рейтингга эмас, балки олийгоҳ моделига боғлиқ: уни ким ташкил этган, қандай диплом беради ва таълим қайси тилда олиб борилади. Биз ўқиш нархи, нарх нимага боғлиқ эканини тушунтириш учун хусусий олийгоҳлар ва хорижий филиалларнинг прайс-листларини жамладик.
Таққослаш учун қайси олийгоҳларни олдик?
Тошкентда бир неча турдаги университет моделлари хусусий олийгоҳлар сифатида фаолият юритади ва уларни нарх бўйича тўғридан тўғри таққослаш ҳар доим ҳам тўғри эмас.
● Маҳаллий хусусий олийгоҳлар — хусусий муассислар томонидан ташкил этилган ва Ўзбекистон лицензияси асосида фаолият юритувчи маҳаллий университетлар.
● Хорижий ҳамкорга эга олийгоҳлар — хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим дастурларини амалга оширувчи ўзбек университетлари.
● Хорижий филиаллар — хорижий университетларнинг Тошкентдаги кампуслари бўлиб, бош олийгоҳ дастурлари асосида фаолият юритади.
● Хусусий тиббиёт дастурлари — ўқиш нархи нисбатан юқори бўлган алоҳида сегмент (MBBS — умумий тиббиёт, DDS — стоматология ва бошқалар).
Тошкентдаги хусусий олийгоҳларда ўқиш қанча туради?
Ҳатто битта олийгоҳнинг ўзида ҳам нархлар бир неча баравар фарқ қилиши мумкин: одатда асосий гуманитар йўналишлар арзонроқ, IT ва халқаро дастурлар қимматроқ туради, тиббий таълим эса энг қиммат сегмент бўлиб қолмоқда. Нархлар кундузги таълим шакли учун кўрсатилган.
Йилига 15 млн сўмгача
Давлат намунасидаги диплом берувчи тўлиқ ўзбек хусусий олийгоҳлари. Асосан педагогика, иқтисодиёт ва гуманитар мутахассисликлар устунлик қилади; IT йўналишлари ҳам мавжуд, аммо кам. Қабул олийгоҳнинг ички имтиҳони асосида амалга оширилади.

Йилига 15–30 млн сўмгача
Энг кенг ва турли хил сегмент. Бунда йирик ўзбек олийгоҳлари, ҳамёнбоп дастурларга эга корейс университетлари ва хорижий диплом берувчи олийгоҳлар мавжуд. Диплом тури муайян олийгоҳ ва таълим дастурига боғлиқ.

Йилига 30–55 млн сўмгача
Хорижий филиаллар ва хорижий диплом берувчи олийгоҳлар. Ўқиш нархи ҳамкор университет ва таълим дастури шаклига қараб белгиланади. Ҳужжат топширишдан олдин диплом ишлаш ёки ўқишни давом эттириш режалаштирилаётган мамлакатда қандай тан олинишини аниқлаштириб олиш тавсия этилади.

Маълумотлар 2025–2026 ва 2026–2027 ўқув йиллари учун долзарб ҳисобланади. Манбалар: олийгоҳларнинг расмий веб-сайтлари, mentalaba.uz, stat.edu.uz. Нархлар ҳар ўқув йили бошида ўзгариши мумкин.
Йилига 55 млн сўмдан юқори
Ушбу тоифадаги ягона олийгоҳ — Central Asian University (CAU) (собиқ AKFA University) Ўзбекистонда QS рейтингида 4 юлдузга эга бўлган ягона хусусий олийгоҳ ҳисобланади. Таълим тўлиқ инглиз тилида, халқаро аккредитацияга эга.

Маълумотлар 2025–2026 ва 2026–2027 ўқув йиллари учун долзарб ҳисобланади. Манбалар: олийгоҳларнинг расмий веб-сайтлари, mentalaba.uz, stat.edu.uz. Нархлар ҳар ўқув йили бошида ўзгариши мумкин.
Бир хил мутахассисликнинг нархи қанчалик фарқ қилиши мумкин?
Тошкентнинг турли олийгоҳларида номи бир хил бўлган таълим йўналишлари нарх жиҳатидан бир неча баравар фарқ қилиши мумкин — бу таълим тили, дастур шакли ва диплом турига боғлиқ.
IT

UST давлат намунасидаги, Coventry – Британиянинг Ковентри университети дипломини беради. Нарх таълим тили ва диплом турини акс эттиради.
Тиббиёт

Тиббиёт ўқиш муддати узоқлиги (5–6 йил), клиник амалиёт ва махсус инфратузилма боис бошқа йўналишларга нисбатан қимматроқ. CAU MBBS дастури инглиз тилида бўлиб, халқаро аккредитацияга эга, IPER эса давлат намунасидаги диплом беради.
Бизнес ва менежмент

Sarbon ва TEAM орасидаги фарқ уч баравардан кўп. Sarbon – давлат дипломи, ўзбек тилидаги таълим. TEAM – Британия дипломи, инглиз тилидаги дастур.
Биз Тошкентдаги хусусий олийгоҳларнинг нархлар, тоифалар ва йўналишлар бўйича тўлиқ базасини жамладик. Уни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.
Контрактни бўлиб тўлаш ёки чегирма олиш мумкинми?
Тошкентдаги аксарият хусусий олийгоҳлар контракт тўловини босқичма-босқич амалга оширишга рухсат беради. Энг кенг тарқалган формат — семестрлар бўйича тўлаш: сумманинг бир қисми кузги семестр бошида, қолган қисми эса баҳорги семестр олдидан тўланади.
Айрим университетлар янада мослашувчан шартларни таклиф қилади. Масалан, TEAM University контрактнинг тўлиқ суммаси олдиндан тўланганда 5% чегирма беради.
British Management University эса қуйидаги қўллаб-қувватлаш дастурларини эълон қилган:
● 20% ва 50% чегирмалар;
● академик грантлар;
● ижтимоий грантлар;
● танлов асосида ўқиш қиймати тўлиқ қопланадиган дастурлар.
Кўплаб олийгоҳларда чегирмалар ўқишдаги академик ўзлаштириш, тил имтиҳонлари натижалари ёки ички кириш танловлари натижаларига боғлиқ бўлади.