Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб қабул тест синовлари бошланди
Бугун, 14 июл куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2026–2027 ўқув йили учун давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул тест синовлари бошланди. Имтиҳонлар 23 июлга қадар икки сменада ўтказилади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотига кўра, тест синовлари ҳар куни икки сменада ташкил этилади. Биринчи смена соат 08:00 дан 11:00 гача, иккинчи смена эса 15:00 дан 18:00 гача давом этади.
Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга камида 1,5 соат олдин етиб келиши лозим. Улар биринчи смена учун соат 07:30 гача, иккинчи смена учун эса 14:30 гача текширувлардан ўтиб, белгиланган жойларини эгаллаган бўлиши керак.
Тест синовларига кириш учун абитуриентлардан паспорт ёки ID-картанинг асли ҳамда абитуриент рухсатномаси талаб этилади. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, белгиланган вақтдан кечиккан абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.
Тест жараёнлари тўлиқ видеокузатув остида ўтказилади ва онлайн тарзда намойиш этилади. Абитуриентлар ва уларнинг яқинлари имтиҳонларни махсус онлайн платформа орқали кузатишлари мумкин.
Мавзуга оид
09:33 / 02.07.2026
ТДЮУнинг икки таълим йўналишига қабулда IQ тест ўтказилади
14:30 / 22.07.2024
Академик лицейларга кириш тест синовлари бўлиб ўтадиган саналар эълон қилинди
22:16 / 01.05.2024
Тошкентда малака тест синовлари қандай ўтяпти? – репортаж
13:21 / 08.08.2022