Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
2026 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган хорижликлар сони 6,5 миллион нафардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 25 фоизга кўп бўлиб, мамлакатга келаётган сайёҳлар оқими барқарор ўсиб бораётганини кўрсатади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида жами 6 миллион 565 минг 410 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1 миллион 300 минг нафарга ёки 24,9 фоизга ошган.
Статистикага кўра, Ўзбекистонга энг кўп турист қуйидаги давлатлардан келган:
-
Қирғизистон — 1 875 332 нафар;
-
Қозоғистон — 1 553 688 нафар;
-
Тожикистон — 1 471 670 нафар;
-
Россия — 585 558 нафар;
-
Афғонистон — 238 925 нафар;
-
Хитой — 223 479 нафар;
-
Туркманистон — 164 211 нафар;
-
Туркия — 95 466 нафар;
-
Ҳиндистон — 26 450 нафар;
-
Германия — 22 294 нафар.
Маълумотлардан кўринишича, Ўзбекистонга ташриф буюраётган туристларнинг асосий қисмини қўшни давлатлар фуқаролари ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва Германия каби мамлакатлардан келувчи сайёҳлар оқими ҳам сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026