Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026/2027-ўқув йили учун олийгоҳларга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси 2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига қабул параметрларини тасдиқлади.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, давлат олийгоҳларининг бакалавриат кундузги таълим шаклига 155 минг 852 нафар абитуриент қабул қилинади.
Қабул ўринларининг асосий қисми ўзбек тилига ажратилган:
-
ўзбек тилида — 130 843 та;
-
рус тилида — 19 341 та;
-
қорақалпоқ тилида — 4 888 та;
-
қозоқ тилида — 335 та;
-
тожик тилида — 315 та;
-
қирғиз тилида — 75 та;
-
туркман тилида — 55 та.
Давлат комиссияси айрим тоифадаги фуқаролар учун алоҳида грант квоталарини ҳам тасдиқлади. Жумладан:
-
ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизлик давлат гранти;
-
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун 1 фоизлик грант;
-
ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари учун 5 фоизлик грант;
-
божхона органлари ходимлари фарзандлари учун 2 фоизлик грант;
-
«Ижтимоий реестр»га киритилган оилалар фарзандлари учун 10 фоизлик грант квоталари ажратилди.
Шунингдек, Қуролли Кучлар ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун давлат грантлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб тавсияномага эга фуқаролар учун алоҳида 5 фоизлик қабул кўрсаткичлари ҳам тасдиқланди.
2026/2027-ўқув йилида камида беш йиллик меҳнат стажига эга аёллар учун 2 500 та алоҳида тўлов-контракт ўрни ажратилди.
Бундан ташқари, хотин-қизлар учун кундузги таълим шаклига қўшимча 4 мингта давлат гранти ажратилади.
Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчилари учун педагогика магистратурасига масофавий таълим шаклида мақсадли қабул ҳам давом эттирилади.
Шунингдек, бакалавриатнинг кечки таълим шакли учун ҳам қабул параметрлари тасдиқланди. Кечки таълимга 28 минг 942 нафар абитуриент қабул қилинади.
Кечки таълим бўйича қабул ўринлари қуйидагича тақсимланган:
-
ўзбек тилида — 26 010 та;
-
рус тилида — 2 277 та;
-
қорақалпоқ тилида — 655 та.
Шунингдек, масофавий таълим шакли учун ҳам қабул параметрлари тасдиқланди. Масофавий таълимга 20 минг 810 нафар абитуриент қабул қилинади.
Масофавий таълим бўйича қабул ўринлари қуйидагича тақсимланган:
-
ўзбек тилида — 18 543 та;
-
рус тилида — 1 800 та;
-
қорақалпоқ тилида — 467 та.
Умумий ҳисобда 2026/2027-ўқув йили учун бакалавриатнинг учта асосий таълим шакли бўйича қабул квоталари қуйидагича бўлди:
-
кундузги — 155 852 та;
-
кечки — 28 942 та;
-
масофавий — 20 810 та.
Магистратуранинг кундузги таълим шакли учун ҳам қабул квоталари тасдиқланди. Бу йил магистратурага жами 22 минг 50 та ўрин ажратилган.
Шундан:
-
давлат гранти — 10 340 та (ўзбек тилида — 9 009 та, рус тилида — 1 331 та);
-
тўлов-контракт — 11 710 та (ўзбек тилида — 9 649 та, рус тилида — 2 061 та).
Мавзуга оид
11:05 / 15.07.2026
Ўқишни кўчириш бўйича онлайн аризалар қабули бошланди
18:46 / 10.07.2026
Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилиши мумкин
18:40 / 10.07.2026
Талабаларга Ўзбекистонда бошлаб, хорижда ўқиш имкони кенгаяди
10:17 / 10.07.2026