Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асакада савдо растасида ёнғин содир бўлди
Андижон вилоятининг Асака туманида жойлашган савдо растасида тунги вақтда ёнғин содир бўлди. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига қисқа вақт ичида етиб бориб, ёнғинни бартараф этди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 16 июл куни соат 23:43 да 112 тизими орқали келиб тушган. Ҳодиса Андижон вилояти, Асака тумани, Марғилоний кўчасида жойлашган савдо растасида содир бўлган.
Хабар олингач, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:48 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин 17 июл куни соат 00:10 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида савдо растасининг тахминан 60 квадрат метр майдондаги шифт ва том қисми, шунингдек, кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.