Спорт | 18:24
1342
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпионати финалига словениялик ҳакамлар тайинланди

Словениялик арбитр Славко Винчич футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал ўйини бош ҳаками этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати хабар берди.

Славко Винчич Фото: Erin Chang/ISI Photos / Contributor / ISI Photos

Турнирнинг ҳал қилувчи баҳси 19 июль куни Аргентина ва Испания миллий жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 20 июль куни соат 00:00 да бошланади. Винчичга майдонда унинг ҳамюртлари Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич ёрдам беради. Иорданиялик Адҳам Маҳадма ўйиннинг захира ҳаками, унинг ёрдамчиси этиб эса шу мамлакат вакили Муҳаммад ал-Калаф тайинланди.

Винчич 46 ёшда, у 2010 йилдан бери ФИФА тоифасидаги ҳакам ҳисобланади. 2024 йилда словениялик арбитр Чемпионлар Лигаси финалини бошқарган, жорий Жаҳон чемпионатида эса учта ўйинда ишлади (Бразилия - Марокаш 1:1, Иордания - Жазоир 1:2, Мексика - Эквадор 2:0).

Мексика ва Эквадор миллий жамоалари ўртасидаги 1/16 финал ўйинида Винчич эквадорлик ҳимоячи Перо Инкапиэни майдондан четлатди — футболчи рақиби билан гаплашаётганда оғзини қўли билан тўсиб олган эди. Янги қоидаларга кўра, бу тақиқланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид