Жамият | 16:09
1015
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада кутубхоналар сони кескин камайди

Республикада кутубхоналар сони бир йилда 14 999 тадан 17 763 тага кўпайди. Шунга қарамай, 4 та ҳудуд – Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Андижон вилоятларида кутубхоналар камайган. Энг кўп камайиш Фарғона вилоятида — 533 та.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январ ҳолатига 17 763 та кутубхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами 89,2 млн нусхада китоб ва журналлар мавжуд. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимида кутубхоналар сони қуйидагича:

·  Самарқанд вилояти — 2 044 та;

·  Қашқадарё вилояти — 1 767 та;

·  Сурхондарё вилояти — 1 600 та;

·  Фарғона вилояти — 1 575 та;

·  Наманган вилояти — 1 477 та;

·  Тошкент вилояти — 1 446 та;

·  Тошкент шаҳри — 1 217 та;

·  Хоразм вилояти — 1 100 та;

·  Қорақалпоғистон Республикаси — 1 058 та;

·  Андижон вилояти — 1 058 та;

·  Бухоро вилояти — 1 049 та;

·  Сирдарё вилояти — 887 та;

·  Жиззах вилояти — 810 та;

·  Навоий вилояти — 675 та.

Республикада кутубхоналар сони 2025 йил 1 январдагидан (14 999 та) 2 764 тага кўпайган. Бироқ, шунга қарамай 4 та ҳудуд – Фарғона (-533 та), Жиззах (-58 та), Тошкент (-21 та) ва Андижон (-7 та) вилоятларида улар камайган.

Кутубхоналар кўпайиши бўйича Тошкент шаҳри (+516 та), Наманган (+586 та), Сурхондарё (+441 та), Хоразм (+412 та) ва Сирдарё (+361 та) вилоятлари етакчилик қилган.

Маълумот учун, ушбу кўрсаткичга республика ҳудудидаги барча кутубхоналар, таълим муассасалари, ташкилотларга қарашли ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона марказлари киритилган.

Жаҳон шаҳарлари рейтинги: аҳоли учун энг кўп кутубхона қаерда?

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид