11 Ноябрь

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида сохта ҳужжатлар орқали 500 млн сўм кредитни қўлга киритган фирибгарлар фош этилди.

10 Ноябрь

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган «Қувонч» номли хорижий тилларга ихтисослашган таянч мактабгача таълим ташкилоти 1985 йилда қуриб топширилган. Бу ерда 20та гуруҳ мавжуд бўлиб, 550 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Бу ҳақда МТТ директори Дилором Холматова Kun.uz’га маълум қилди.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Саудиянинг ACWA Power энергетика компаниясига Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси (ИЭС) қурилиши учун 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

9 Ноябрь

Раъно Холиқулова турмуш ўртоғи билан биргаликда 25 йилдан буён Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлаб келади. Улар чорак асрки, халққа беминнат хизмат қилиб, шаҳар кўчаларини тозалайди, гул ва кўчатлар ўтқазади.

8 Ноябрь

Сирдарё вилоятида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида жами 14 млн 96 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Гулистон шаҳрида монолит услубидаги уйлар қурилиши йўлга қўйилди. Бундай услубдаги уйлар зилзилага бардошли ҳисобланади. Бу ҳақда «Абдулазиз Евро строй» МЧЖ раҳбари Шуҳрат Эргашев Kun.uz’га маълум қилди.

6 Ноябрь

Гулистон шаҳридан кесиб ўтувчи «Дўстлик» канали қирғоғида «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар» хиёбони ташкил қилинган. Бу ерда вилоят тадбиркорлари ва ҳунармандларининг ижод намуналарини намойиш этиш учун экспомарказ ҳам ташкил этилган. Бу ҳақда Гулистон шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Жавлон Раимбердиев Kun.uz’га маълум қилди.

5 Ноябрь

2020-2021 йиллар давомида Гулистон шаҳрининг «Янги ҳаёт» массивида 478 та хонадондан иборат 12та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Бугунги кунга қадар 210та хонадондан иборат 5 кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Лазиз Аҳмедов Kun.uz’га маълум қилди.

4 Ноябрь

2021 йил 1 ноябрь куни Сирдарё вилояти божхона ва ДХХ бошқармаси, Миллий Гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айлануви олдини олиш борасида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Бугунги кунда Гулистон шаҳрида аҳоли сони 91,7 минг кишини ташкил этиб, меҳнат ресурслари сони 58,6 минг кишини ва иқтисодий фаол аҳоли сони 49,3 минг киши ташкил этади.

3 Ноябрь

2021 йил кузги мавсумга қадар Гулистон шаҳар ҳудудига 5000 донадан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида истиқомат қилувчи ҳунарманд Ирода Тожиқулова миллий тақинчоқлар ясаш билан шуғулланади. У ўзи яшаб турган Шодлик маҳалласида мактаб ўқувчиларига ҳунармандчиликни ўргатиш учун тўгарак ҳам ташкил қилган.

Кўпроқ янгилик
Top