Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда мактаб биносини қуришдаги талон-торожлик фош этилди
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида мактаб биносини қуришда 149 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «B.B.» МЧЖ томонидан Янгиер шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби биносини қуришда амалда бажарилмаган 149 млн сўмлик ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари И.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
21:44 / 04.03.2026
Сирдарёда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 10 триллион сўм ажратилади
19:33 / 03.03.2026