Ўзбекистон | 21:05 / 03.11.2021
1013
1 дақиқада ўқилади

Гулистон шаҳрида 4 мингдан ортиқ дарахт ва буталар экилади

2021 йил кузги мавсумга қадар Гулистон шаҳар ҳудудига 5000 донадан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бош агрономи Эркинжон Шерматов Kun.uz’га маълум қилди.

Кузги мавсумда 4000 донадан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Кўчатлар асосан Гулистон шаҳрида бунёд этилаётган янги массивларга бориладиган йўллар ва ушбу массивларнинг атрофида барпо қилинадиган яшил майдонларга экилади.

Экиш учун шаҳар ер ва иқлим шароитига мослашган шумтол, тут, чинор, қайрағоч, гужум, павловния каби дарахтлар киритилган. Кўчатларни томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйиш, ҳашарот ва касалликларга қарши курашиш, минерал ва органик ўғитлар бериш ҳамда вегетация давридаги ишловлар учун Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан 400 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.  

Мавзуга оид