6 Ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни 7-8 ноябр кунлари бўлиши кутилаётган кучли шамол ва ёғингарчиликдан огоҳлантирди.

5 ноябр куни Қаршидан Тошкентга учиши режалаштирилган самолёт парвози ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бошқа муддатга қолдирилган

5 Ноябрь

Жорий йил 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтиши кутилаётган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитига тайёргарлик доирасида жорий йил 6-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ТДТ юқори даражали мансабдор шахслари навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Пойтахтни бевосита Паркент тумани Кумушкон қишлоғи билан боғловчи йўналишда микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 5 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 05:08 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди. 

4 Ноябрь

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида уч йигит аввал жанжаллашиб қолган танишининг уйига келган. Уларнинг икки нафари таниш йигитни дўппослаган, учинчиси эса ҳодисани видеога туширган. Лайк йиғиш мақсадида интернетда тарқатилган мазкур видео ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилишига олиб келди.

2 Ноябрь

Telegram'да пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Самарқанд дарвоза ҳамда Қоратош кўчалари кесишувида йўл чўккани, ҳаракатланиш учун хавф туғдираётгани акс этган суратлар тарқалди. Kun.uz ҳолатни жойига бориб ўрганди.

Эрталабдан буён тўхтамаётган ёмғир шаҳарнинг дренаж тизимидаги аҳволни яна бир марта кўрсатиб қўйди. Чинни бозор яқинидаги кўприк, Генерал Узоқов кўчаси ва пойтахтнинг кўплаб ерости ўтиш жойларига сув тўпланиб қолди.

1 Ноябрь

Кузнинг иккинчи ойи ўзи ниҳоясига етган бўлса-да, аммо пойтахтда ҳамма дарахтлар ҳам сарғайиб, барглари тўкилганича йўқ.

31 Октябрь

Ҳодиса 12 октябрь куни пойтахтнинг Миробод туманида содир бўлгани аниқланган.

Нобел фестивали доирасида Тошкентга келган кореялик профессор Рае Квон Чунг шаҳар ҳавоси жуда ҳам ифлослигини сезганини айтди. Нобел мукофоти лауреати муаммо ечими учун жамоат транспортларини кўпайтириш кераклигини таъкидлади. Расмий маълумотга кўра, пойтахтда атмосферага зарарли ташланмаларнинг 93 фоизи автомобилларга тўғри келади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мактаб ўқитувчиларини бир хил кийинтириш ташаббусини давом эттиряпти. Баҳорда 3 минг нафар ўқитувчига форма тарқатилган бўлса, кузга келиб яна 1,2 минг ўқитувчи учун 1,5 млрд сўмлик кийимлар харид қилиняпти. Бир комплектнинг нархи 1 млн 250 минг сўмгача деб белгиланган.

Кўпроқ янгилик
Top