Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Туркий ташкилот юқори даражали мансабдор шахслари учрашади
Жорий йил 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтиши кутилаётган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитига тайёргарлик доирасида жорий йил 6-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ТДТ юқори даражали мансабдор шахслари навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Тадбирда аъзо ва кузатувчи давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари тегишли департамент раҳбарлари, ТДТ котибияти, Туркий академия ҳамда Туркий маданият ва мерос фондлари вакиллари иштироки кутилмоқда.
Учрашувда томонлар Самарқанд саммити ва 10 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши навбатдаги йиғилиши кун тартиби, дастури ҳамда мазкур тадбирларга киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиб, қабул қилиши режалаштирилган. Тадбирда Самарқанд саммитига тайёргарлик билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.
ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар - Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Венгрия. ТДТ билан боғлиқ ташкилотлар - ТУРКСОЙ, ТУРКПА, Туркий академия ва Туркий маданият ва мерос фондлари.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026