26 Май

Президентнинг “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

24 Май

Тошкент туманида газ қувурларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш муносабати билан 24-27 май кунлари оралиғида газ таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Kun.uz манбасига кўра, Янгийўл тумани Ислоҳот маҳалласи ҳудудидан ўтган йўл ёқасида самарқандлик йигитнинг жасади топилган. 

Ангренда 8та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар берилган эди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳодиса бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ангренда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан бирламчи маълумот берди.

Тошкент вилояти Паркент туманида баланд тоғликка кўтарилиб, бедарак йўқолган йигит топилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

23 Май

Олмалиқда ҳокимлик томонидан ногирон фуқаро учун бепул берилган квартира шу уйни қурган қурувчи ташкилот томонидан қайтариб олиниши мумкин. Шаҳар ҳокимлиги бундай бўлмаслиги учун барча ҳаракатлар қилинишини айтмоқда.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари Комилжон Адилов камомадда айбланиб қамоққа олинган.

22 Май

Қибрай туманига қарашли бўлган 21та маҳалла пойтахтнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари таркибига ўтказилиши мумкин.

21 Май

Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги 9 гектар ер майдонига экилган қулупнай бузиб ташланаётганига доир видео тарқалди. Kun.uz ушбу ҳолатни тўлиғича ўрганди.

20 Май

Икки йил аввал ўзбек дастурчиларини тайёрлайдиган «Бир миллион ўзбек дастурчиси» (One million uzbek coders) лойиҳаси ишга тушганди. Лойиҳа курсларини ўқиб, якуний имтиҳонни муваффақиятли топширганлар 100 дан ортиқ Nanodegree дастурларининг бирида ўқишни давом эттиришлари мумкин.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. 

Кўпроқ янгилик
Top