Қуйи Чирчиқда калтакланган аёл эртаси куни эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди
Қуйи Чирчиқ туманида эри томонидан рашк сабаб хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида калтакланган аёл эртаси куни пичоқлаб ўлдирилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, 2022 йил 24 август куни Қуйи Чирчиқ тумани Пахтакор маҳалласида яшовчи 31 ёшли эркак С.Х. оилавий келишмовчиликлар ва рашк туфайли 24 ёшли турмуш ўртоғи М.Х. билан жанжаллашиб, болаларни кўз олдида турмуш ўртоғини уриб, ҳақорат қилган.
Бу ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ томонидан ўрганиш ишлари бошланган.
2022 йил 25 август куни С.Х. қайнотасини уйига эшикдан ошиб тушиб, оилавий муаммолар туфайли отасини уйида яшаб келган турмуш ўртоғи М.Х.нинг ётоқхонасига кириб, бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олган тан жароҳати оқибатида, аёл вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Қуйи Чирчиқ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:46 / 05.10.2024
Ёлланма қотиллар, сирли буюртмачи ва чалғитилган тергов – Намангандаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
21:04 / 02.10.2024
Ҳиндистонда ўқитувчилар «мактаб фаровонлиги» учун ўқувчини қурбон қилишди
14:06 / 26.09.2024
Японияда суд 56 йил аввалги қотиллик учун ўлимга ҳукм қилинган эркакни оқлади
09:23 / 26.09.2024