Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайдаги бир қанча маҳаллалар Тошкент шаҳри таркибига ўтиши мумкин
Қибрай туманига қарашли бўлган 21та маҳалла пойтахтнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари таркибига ўтказилиши мумкин.
Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли 21та маҳалла фуқаролар йиғини (жами 4402 гектар) Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 20 май куни бу бўйича Халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Хусусан, Қибрай туманидаги:
Жарбоши, Ташисти, Ибрат, Миришкор, Арғин, Баҳор, Чинор ва Товкентепа маҳаллалари (2107,4 гектар) Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига;
Геофизика, Алишеробод, Чингелди, Дўстлик, Тараққиёт, Баркамол, Боғишамол, Ватанпарвар, Амир Темур, Мевазор, Гулбоғ, Гулзор-1 ва Пастки-юз маҳаллалари (2294,6 гектар) пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилиши мумкин.
Аввалроқ, Сергели туманида айрим маҳаллаларнинг чегаралари ўзгартирилиб, янги маҳаллалар ташкил этилганлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026