Дастлабки маълумотларга кўра, у Интернетдаги ҳақоратлар ва таҳдидлар билан курашишга қаратилган энг яхши автоматик фильтрлардан бири ҳисобланади. 

Yahoo Labs мутахассислари ўз алгоритмини яратишда машина таълимидан фойдаланишган. Бундай ёндашув туфайли янги ишланма ҳаттоки ниқобланган ҳақоратларни ҳам фош қилишга ёрдам беради. 

Манбага кўра, Yahoo Labs'нинг янги алгоритми ҳақорат ва таҳдид яширинган 90 фоиз ёзувларни саралаш имконини беради. Бироқ Британиянинг Ижтимоий медиа таҳлили маркази мутахассисларининг фикрича, бундай тизим ҳозирча тўлиқ самара бера олмайди, бу биринчи навбатда биргина таъкиднинг фойдаланувчилар томонидан турлича тушунилиши билан боғлиқ.