"Қозоғистон президенти янги саноат инқилоби, рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни жаҳон иқтисодиётини жонлантиришга йўналтирилган тадбир сифатида таклиф қилди", - дейилади давлат раҳбарининг расмий сайтидаги хабарда.
"Бу вазифани фақатгина инклюзив тамойилларга таяниб, амалга ошириш мумкин. G20 ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида мулоқот марказини аниқлаб олиш зарур", - деди Назарбоев.
Қозоғистон президентининг таъкидлашича, бутун дунёда, шу жумладан ривожланаётган давлатларда ҳам валюта курсларини барқарорлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш лозим.
Шунингдек Назарбоев иқтисодиётни тартибга солиш учун ягона глобал ташкилот тузиш таклифини киритди.

