Воқеа юзасидан текширув ўтказилди.
"Аёлга тез тиббий ёрдам чақиртирилди, бироқ у сўроқ вақтида барчасини инкор қилган. Бу текширув натижалари прокуратура орқали тергов қўмитасига топширилади", деб айтилди хабарда.
Маълум қилинишича, аёл эркакча фамилияли гувоҳнома билан сайлов бюллетенини олмоқчи бўлган. Кузатувчининг бунга қаршилик кўрсатиши вақтида аёл кузатувчининг қўлини тишлаб олган ва сўнгра гувоҳномани оғзига солиб чайнай бошлаган.
Аввалроқ Астрахань вилояти сайлов комиссияси раиси Игорь Коровин сайлов комиссияси овоз беришда иштирок этган аҳолидан колбаса ва пуллар билан овозларни сотиб олишга уринишлар бўлганидан шикоятлар олганини маълум қилганди.

