Вонсан авиашоуси Америкада ишлаб чиқилган Hughes 500 вертолётининг парвози билан бошланди. Ушбу кўпмақсадли учар машиналар Корея халқ армияси сафида туради. Авиашоуга асосан КХДР томонидан харид қилинган Россия самолётлари Ту-154, Ту-134, Ил-18 самолётлари қўйилган. 

Томошабинлар орасида МиГ-29 ва Су-25 қирувчи самолётлари кўпроқ қизиқиш уйғотган. Ташкилотчиларнинг ТАСС агентлигига маълум қилишларича, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин учувчиларга кўрсатган маҳоратлари учун миннатдорчилик билдирган.