Миссияга Сайловлар департаменти бошлиғи Александр Шлик бошчилик қилмоқда.
Суҳбат чоғида 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Марказий сайлов комиссияси томонидан ЕХҲТ ДИИҲБ номига йўлланган таклифнома доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
