Компьютер Параллел ҳисоблаш техникаси ва технологияси миллий тадқиқот марказида яратилмоқда. Суперкомпьютер Цзинандаги Миллий суперкомпьютерлар марказида жойлаштирилади.

2016 йил июнда Германияда бўлиб ўтган суперкомпьютер технологиялари халқаро анжуманида Хитой дунёдаги энг тез суперкомпьютер – Sunway Taihulight’ни яратганини маълум қилганди.

Анжуман маълумотларига кўра, Хитойда дунёдаги энг кучли суперкомпьютерлардан 167 таси жойлашган.