Йигитнинг айтишича, илон ҳалок бўлган қизга жуда ўхшаш ва энди улар бутун вақтларини бирга ўтказмоқдалар. Йигит ва кобра бирга телевизор томоша қилишади, турли ўйинлар ўйнашади ва ҳаттоки спортзалга ҳам бирга боришади.
Йигитнинг дўстлари ва танишлари уни заҳарли жонзот билан хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Бироқ йигит бу сўзларга ҳаттоки қулоқ солишни ҳам истамаяпти ва "севгилиси" унга зиён етказмаслигига ишонади.
Йигитнинг қаллиғи 5 йил аввал ҳалок бўлган ва йигит шу пайтгача уни севишда давом этиб келган. Шунинг учун у топиб олган кобрасини "юқоридан ишора"дек қабул қилмоқда, деб ёзмоқда "Вести.ру".

