Бироқ шунга қарамай, Питт 2014 йилда Хитойга келган: у рафиқаси Анжелина Жолига промотурда ҳамроҳлик қилган, бироқ сояда қолишни афзал кўрган. Энди эса артист Хитойга ўзининг янги фильми – "Иттифоқдошлар"ни тақдим қилгани келди.
Шанхайда фильмнинг намойишида Питт 40 дақиқа давомида дастхатлар улашди. У яна 20 дақиқага яқин журналистлар билан учрашув ўтказди. Журналистларга актёрга бирор-бир савол бериш тақиқлаб қўйилган. Саволларни учрашув бошловчиси берган ва улар янги фильм ҳақида бўлган.

