Аввалроқ, CBS телеканали ўз манбасига асосланган ҳолда, Трамп ўз фарзандларини давлатнинг мутлақ махфий бўлган ахборотларини билишга имкон бериш ниятида экани ҳақида хабар қилган эди. 

ABC телеканали маълумотларига кўра, Трампнинг фарзандлари махфий давлат сирларини билиш учун анкеталарни тўлдиришмаяпти. 

Дональд Трампнинг фарзандлари, хусусан, Дональд Трамп кичик, Иванка ва Эрик отасининг ўтиш жамоаси таркибига киргани аввал хабар қилинган эди. Уларнинг барчаси, оталарининг президентлик сайловолди кампаниясида фаол қатнашганларига қарамай, унинг маъмуриятида бирор лавозимни эгаллаш ниятида эмасликларини билдиришганди. Трамп жамоаси, шунингдек, миллиардер ўз бизнеси бошқарувини жамоаси ихтиёрига топширишини маълум қилган.