Таъкидланишича, самолёт Манхэттен осмони узра ярим соат парвоз қилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бу ҳолат тасвирланган видеони чоп этишга киришиб кетишди. Уларнинг баъзи бирлари бу ҳарбий самолёт эканини маълум қилишган.
Нью-Йорк миллий гвардиясида бу уларнинг самолёти экани ҳақида хабар берилди.
Маълум бўлишича, бундай юк самолётларидан йўқолиб қолган кишиларни қидириш ва қутқаришда фойдаланилади. Манхэттен осмони узра эса лайнер машғулот мақсадида учган.

