18 декабрь, якшанба куни Бачжун округидаги қишлоқлардан бирининг аҳолиси ўз қишлоқдошининг дафн маросимида иштирок этган. Манбага кўра, уларга нонуштага карам шўрва, гуруч ва турли маринадлар тортилган. Шундан сўнг йиғилганлар ўзларини ёмон ҳис қилиб, шифохонага мурожаат қилишган. 

Шифокорлар уларга озиқ-овқатдан заҳарланиш ташхисини қўйишган. 3 киши интенсив даволаш бўлимига жойлаштирилган.