Унинг сўзларига кўра, разведка бугунга қадар Трампга Америка сиёсий ташкилотларининг электрон тизимларига уюштирилган ҳужумларга россиялик хакерларнинг алоқаси борлигига ишончли далилларни тақдим эта олмаган.
Спайсер Трамп ҳар куни брифингларда бўлаётгани, лекин разведканинг далилларидан ҳануз дарак йўқлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, у шу ҳафтада разведка хизматлари Трамп учун махсус брифинг ўтказишини айтди. Трамп ушбу брифинг якунлари бўйича бу масалада тегишли хулоса чиқаради.

