"Сеулда Давлат котиби Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан билан, шунингдек, Ташқи ишлар вазири Юн Бён Се билан учрашувлар ўтказади. Бу Давлат котиби ҳамда президент вазифасини бажарувчининг илк учрашуви бўлади, учрашув Боннда Юн Бён Су билан музокара чоғида белгиланган", деган дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Тиллерсон ва Жанубий Кореядаги мухолиф кучлар вакиллари ўртасида учрашув ўтказилиши кўзда тутилмаган.

"Йўқ, биз бундай учрашув белгиламаганмиз. Ҳозирда у ерда оддий бўлмаган вазият ҳукм сурмоқда (Пак Кин Хенинг импичмент қилиниши туфайли - таҳр). Биз дипломатик муносабатларни сақлаб қолмоқчимиз", деган Давлат департаменти вакили мухбирларнинг саволларига жавоб бера туриб.