У.Дармонов қачонлардир ўз овозига етарлича баҳо бермай, баланд овозда бақирганини ёдга олади. "Шундан сўнг ҳар томондан бўрилар увиллай бошлаган. Мен қўрқиб кетиб, уйга қараб қочганман. Мен борган сари йиртқичларнинг товушига тақлид қила бошладим. Бўриларнинг овози ҳам одамлар овозига ўхшаб ёш-жинсига кўра фарқланади", - деди овчи ва уларнинг орасидаги тафовутларга қўшимча изоҳ берди.
"Биз овга чиққанимизда мен дастлаб бўрига ўхшаш овоз бераман, шундан кейин маълум бир жойда бўрилар тўплана бошлайди. Урғочи бўрига ўхшаб увилласанг, эркак бўри уни дарҳол қидириб келади. Шунда уни ов қилиш мумкин бўлади", - дея сўзлайди у. Дармонов шунингдек январь ойида урғочи бўри товушига тақлид қилиш кўпроқ натижа беришини қўшимча қилди.
"Бўрилар - жуда айёр ҳайвонлар ва уларга ўқ узиш осон иш эмас. Уларни тунда овлаган маъқул. Ҳар бир овчининг бўри овлашда ўз сирлари бўлади. 2008 йилдан бошлаб Баткен вилоятининг Овчилар ва балиқчилар иттифоқида штатдан ташқари инспектор сифатида фаолият юрита бошладим. Ўшандан бери овчилар мени ўзлари билан тоғларга олиб кетишади. Нечта бўрини нишонга олганимни аниқ айтолмайман. Мен ўз вазифамни аҳолини йиртқичлардан ҳимоя қилишда деб биламан", - дейди овчи.

