2015 йил апрелда Хитойда Компартиянинг хорижда қочоқликда юрган порахўр амалдорлари ва аъзоларини ушлаш бўйича "Осмон тўри" деб номланган кампания бошланган. Хитой ҳукумати Интерполга коррупцияда гумон қилинувчи 100 нафар энг қидирилувчи қочоқдан иборат рўйхатни топширган. Интерпол бу қочоқларни қидирувга берган.

Маълум қилинишича, 1942 йилда туғилган Ли Шицяо бу рўйхатда 75-ўринни эгаллаган. 

Ли Шицяо Нинбо шаҳрида кўчмас мулк компаниясида бошқарувчи бўлиб ишлаган ва Канадага 2009 йилда қочиб кетган.

Маълум қилинишича, Ли Шицяо 100 нафар қочоқдан Хитойга қайтарилган қирқинчиси бўлди.

Айни вақтда Пекин қочоқ амалдорларни ортга қайтариш бўйича хорижий давлатлар билан фаол музокаралар олиб бормоқда.