Алюминий захиралари кетма-кет 35-кун қисқармоқда ва 2008 йилдан бери минимум қийматга етган. Ушбу металл захиралари Осиё давлатларида жадал камаймоқда.
Ишлаб чиқарувчилар алюминий етказиб беришни камайтираётган бир пайтда унга талаб ошмоқда.
18 апрелда Хитой ишлаб чиқариш қувватлари ва электр энергия истеъмолини чеклашга ҳамда экологик ҳолатнинг яхшиланишига қаратилган 2015 йилда қабул қилинган қоидалар бузилиши сабабли баъзи алюминий лойиҳаларини тўхтатишга қарор қилган.
19 апрелда алюминий нархи 0,8 фоизга ошган ва 1 тоннаси учун 1907 долларни ташкил қилмоқда. Йил бошидан бу металл 13 фоизга қимматлашган ҳамда рангли металлар ўртасида бу борада етакчи бўлди.

