• тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, материаллар, инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилиш;
• тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;
• аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш.
Хусусий тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметологиядан ташқари)да бепул тиббий ёрдам қуйидаги шахсларга кўрсатилиши кўзда тутилган:
1. Болаликдан ногиронлар;
2. Чин етимлар;
3. I ва II гуруҳ ногиронлари;
4. 1941 -1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
6. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
8. Байналмилалчи жангчилар;
9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар.
Мазкур тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш мажбурий хисобланади. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан фуқарога бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мурожаат этувчида унинг шахсини ҳамда имтиёзли тоифага мансублигини тасдиқловчи хужжатларнинг мавжудлиги асос бўлади.
Бепул кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг турлари ва хажми лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан мустақил равишда белгиланади. Аммо унинг хажми бундан аввалги йил якунлари бўйича солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25%дан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим. Бунда сарфланадиган маблағлар умумий ҳажми - мазкур хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий хизматларга белгиланган ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматларнинг йиллик тақсимоти тўғрисидаги ахборот ташкилотга кираверишда, маълумотлар пештахтасида жойлаштирилади. Мазкур маълумотлар хусусий тиббиёт ташкилоти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтидаги махсус электрон базага киритиб борилади.
Лойиҳа давлат тилида тайёрланган ва у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

