Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, делегацияга бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилик қилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий масалалар муҳокамаси аниқ келишувларга эришиш билан боради. Жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлик доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.