
Ўзбекистон Оила кодексига кўра, ота-оналар вояга етмаган фарзандларини боқишлари шарт. Ўз мажбуриятларини бажаришни истамаган ота-оналар алимент тўлаши керак бўлади.
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-она мажбуриятлари тенг бўлиб, ундириладиган алимент миқдори алимент тўловчининг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
