"Бугунги кунгача намойишлар вақтида 90 киши ҳалок бўлди, 4658 киши тергов остида қолмоқда", деб айтди Ортега ижтимоий тармоқлар орқали намойиш қилинган матбуот-анжуманда.  

Венесуэлада олий суднинг мухолиф миллий ассамблея ҳокимиятини жиддий чеклаш қароридан кейин 3 ойдан бери оммавий норозиликлар давом этмоқда. Қарор бекор қилинганига қарамасдан, намойишчилар суд аъзоларининг истеъфога кетказилишини ва муддатдан аввалги сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқдалар.