Skype Insider лойиҳаси фойдаланувчилари янги функциялар синовига киришишди. Microsoft компанияси маълумотига кўра, дастур функционали анча янгиланган. Биринчи муҳим янгилик - @ рамзи ёрдамида чатда контактларни излаш имконининг яратилганида. Бу керакли суҳбатдошларни излаш жараёнини анча осонлаштиради.

Бундан ташқари, дастурнинг ташқи кўриниши ҳам ўзгарди. Дизайнерлар илгари киритилган ҳужжатлар, аудио- ва видео-файллар ҳамда ҳаволаларни кўриш имконини қўшишди. 

Бу аввал йўлланган контентни излаш вақтини анча тежайди. Бироқ ишлаб чиқарувчилар бу билангина чекланиб қолишмади. Гуруҳ қўнғироқлари, шунингдек оддий ташиш созламалари функциялари ҳам кенгайтирилди.