Жорий йилнинг 1 майидан эътиборан Томди, Конимех ва Учқудуқ туманларининг айрим аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишга таклиф этилган олий маълумотли мутахассисларга олис чўл туманларида камида беш йил давомида ишлаш шарти билан Қарорда белгиланган ҳудудлар бўйича энг кам иш хақининг 50, 75, 100 баробари миқдоригача бўлган маблағларни 5 йил мобайнида тенг бўлакларга бўлган ҳолда махсус устамалар берилади;
уларни хизмат уйлари билан таъминлаш ёки уй-жойларни ижарага олганлик, шу жумладан ётоқхоналарда яшаш билан боғлиқ сарф-харажатлари учун уларга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади;
олис чўл туманларида бўшаб қолган ва эгасиз уй-жойларни бошқа ҳудудлардан ихтиёрий равишда кўчиб келадиган уй-жойга муҳтож оилаларга текин берилиши ва ушбу уй-жойларда 3 йилдан ортиқ яшаган оилаларга истиқомат қилиб турган уй-жойлари уларнинг шахсий мулки сифатида расмийлаштириб берилади;
ишлаш учун кўчиб келадиган олий маълумотли мутахассисларнинг оилаларига Навоий вилоятининг маҳаллий бюджети ҳисобидан оилаларнинг 18 ёшдан катта бўлган ҳар бир аъзосига 2,0 млн. сўм, вояга етмаган ҳар бир аъзосига 1,0 млн. сўм, лекин ҳар бир оилага жами 10,0 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
Мазкур ҳудудларга ишга кириш хоҳишини билдирганларнинг қизиқтирган саволлари бўйича ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача вилоят ҳокимлигига, вилоят бандлик бошқармасига, Томди, Учқудуқ, Конимех туман ҳокимликларига мурожаат қилишлари мумкин.

