«Шаҳарда ёмғирли об-ҳаво остида кўтаринки кайфият билан ўтказилган машиналар паради атрофдагиларда қизиқиш уйғотди. Биз Малайзияда ўқиймиз, айримлар эса ишлайди ва қадрдон ўзбекистонликлар бирлашиб байрам акциясини уюштиришни ўйлаб қолдик», дейди ташкилотчилардан бири.


Акция муаллифлари қаторида ўзбекистонлик Абдулло Алижонов, Наима Баҳриддинова ва Шахризод Мусабоев кичик бўлсада, Мустақилликнинг 26 йиллиги ҳамда Қурбон Ҳайит байрамларига ўзининг туҳфасини тақдим этди.
