Учрашувда Ўзбекистонда Татаристон Республикаси маданияти кунларини тиклаш бўйича таклиф билдирилди. Сабаби республикада 137 та татарлар маданият маркази ва 7 та маданий жамоаларнинг дўстлик уйлари бор.
Татаристон Республикаси президенти эса илм-фан, таълим, саноат, маданият ва санъат бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида таклифлар билан чиқди.
Маданият вазири Б.Сайфуллаев ТР президенти Рустам Миннихановга Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, томонлар маданият ва санъат соҳасидаги ривожланиш ҳамда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди.

