Аммо, ҳарбий амалиёт тарафдорларининг уқдиришича, улар Пхеньян ракета-ядро дастури билан боғлиқ муаммони тинч йўл билан ҳал этиш имкони бўлмаса, уни ҳарбий йўл билан ҳал этишни ёқлашади. Шу билан бирга, мухолифатдаги Умид партиясининг 20 фоиз номзоди куч ишлатишни қўллаб-қувватламоқда. Сўл-либерал кайфиятдаги Конституциявий демократик партияси тарафдорлари ҳарбий зарба беришни бутунлай инкор этмоқда.
Yomiuri газетаси томонидан ўтказилган сўровга кўра, либерал-демократларни сайловчиларнинг 32 фоизи қўллаб-қувватлашга тайёрликларини билдирган. Умид партияси номзодларига 13 фоиз сайловчи овоз бериши эҳтимол. Сўл либералларни сўралганларнинг 7 фоизи қўллаб-қувватлашини билдирган. 27 фоиз сайловчи якуний тўхтамга келмаган.

