Таъкидланишича, ушбу қарор зарур бўлган бюрократик жараёнларни енгиллаштириш учун қабул қилинган. Гап шундаки, Японияда молиявий йил 31 мартда тугайди. Япониянинг янги императори бўладиган валиаҳд шаҳзода Нарухито 1 апрелдан, яъни янги молиявий йил бошидан тахтга ўтириши керак бўлади.

Ёзда Японияда охирги 200 йил ичида биринчи марта императорга ўз тахтидан воз кечишга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Ушбу ҳужжат 3 йил амал қилади ва фақатгина амалдаги императорга тааллуқли бўлади.

Акихито 2016 йил августида миллатга юзланиб, кексайиб қолгани туфайли тахтдан воз кечмоқчилигини айтган. Амалдаги қонунчилик император маросимлар билан боғлиқ ўз мажбуриятларини ҳаётининг охиригача бажаришини кўзда тутади. Сўровномалар натижаларига кўра, императорнинг миллатга мурожаати Японияда ижобий қабул қилинган. Натижада император Акихито учун истисно тариқасида унга тахтдан воз кечишга рухсат берилган.