Ер майдони 10 минг гектарни ташкил қилади ва Belmont Partners фирмаси ҳужжатларига кўра, бу кимсасиз ерда “ақлли шаҳар” барпо этилмоқчи. Ер Финиксни Ла-Вегас билан боғловчи трасса яқинида жойлашган.
Бельмонт юқори тезликдаги рақамли тармоқлар, маълумотлар марказлари, янги ишлаб чиқариш технологиялари ва дистрибуция моделлари, автоном транспорт ва автоном логистик хаблар атрофида ишлаб чиқилган илғор технологияларни қўлловчи инфратузилма ва коммуникациялардан иборат ҳамжамиятни яратади, деб айтилган Belmont Partners матбуот хизматида.
Ер майдонининг олтидан бир қисми офислар ва тижорат муассасаларига, йигирмадан бири эса мактабларга ажратилади. Ҳудудда 80 мингга яқин уй ва квартиралар барпо этиш режалаштирилмоқда. “Ақлли шаҳар” қурилиши қачон бошланиши ҳозирча номаълум.
