АҚШ президенти махсус вакили бу ҳақда Twitter’даги ўз саҳифасида ёзган.

«ИШИД террорчилари шаҳар марказидаги деярли ҳар бир бинода портловчи қурилмаларни ташлаб кетишди. Бу аҳолининг нормал ҳаётга қайтишига халақит бериш мақсадида қилинган», - дейилади унинг хабарида. Шунингдек, Макгурк шаҳар шифохонаси тасвирланган фотосуратни ҳам тақдим этган. Унда, Трамп махсус вакилининг сўзларига кўра, бироз вақт муқаддам суриялик сапёр ҳалок бўлган.
Макгуркнинг таъкидлашича, шаҳарда инсонлар аввалги ҳаётга қайтишлари учун ҳали кўп иш қилиш керак бўлади.
