«Мен Порошенкога мурожаат қилмоқчиман: сизга бу провокациялар нега керак? Ҳужум қилманг ва одамларни ҳимояланишга мажбурламанг! Бу тинч акция! Сизни аввалги ҳолатлар наҳотки ҳеч нарсага ўргатмади?!» - дея ёзган сиёсатчи Facebook’да.
Аввалроқ Саакашвили ўз тарафдорларининг Рада олдидаги лагерига номаълум шахслар ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.
5 декабрь куни Саакашвили қўлга олинди, бироқ собиқ губернатор тарафдорлари уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан «тортиб олишди», сўнг президент импичментини талаб қилиш учун Киев марказига йўл олишди.


